Мақола

Қирғизистон Жанубий Корея билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ниятида. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Худойберген Базарбаев маълум қилди.

Бугунги кунда Жанубий Корея билан 5000 иш ўрнига квота ажратиш бўйича шартномалар имзоланди. Жорий йилда қирғизистонлик фуқароларни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги ишларига юбориш ҳам режалаштирилган, Германия билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Корея ва Туркия билан қирғизистонликларнинг бу мамлакатларда ишлаши учун миграция режимини соддалаштириш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Қирғизистонда иш ўринлари етарли эмас. “Агар [Россиядан] мигрантлар оммавий равишда қайтиб кела бошласа, мамлакатда ҳаммани ҳам иш билан таъминлай олмаймиз” деган вазирлик раҳбари.

Навигация