Мақола

22 майдан мигрантлар Калугада 4 соҳада ишлай олмайди.

Калуга губернатори Владислав Шапша миграция соҳасида амалга оширилаётган ишларни маълум қилди.

Губернатор  Владислав Шапша миграция сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, қуйидаги ўзгаришларни санаган:

  • мигрантларга берилган меҳнат патентлари сони 1,5 баробарга қисқартирилди;
  • 137 та рус тилини билиш тўғрисида сохта сертификатлар аниқланган;
  • охирги 3 йилда чет элликлар билан тузилган никоҳлар бўйича 4,5 мингта материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган, уларнинг 155 таси никоҳни сохта деб топиш мақсадида прокуратура органларига ўтказилган;
  • такси хизматларида 100 дан ортиқ ноқонуний чет эллик ҳайдовчилар аниқланган;
  • 22 майдан бошлаб Калуга вилоятида тўртта соҳада – чакана савдо, йўловчи ташиш, ишга қабул қилиш агентликлари ва умумий овқатланишда мигрантлар ишлаши тақиқланади.

Навигация