Мақола

Ўзбекистон фуқароларидан  80 кгдан ортиқ мева ва қурутилган маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кирмоқчи бўлишганда тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси.

Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Ўзбекистондан келган йўловчилар қўл юкида юкланган мевалар ва ёнғоқлар Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Хабаровск аэропортида назорат хизмати томонидан тўхтатилган. Олиб қўйилган барча маҳсулотлар йўқ қилинади.

Қоидабузарлар Хабаровскка Ўзбекистондан авиарейсда учиб келишган. Ўзбекистон фуқаролари қўл юкида: қурутилган мевалар, ёнғоқ, магиз, олмалар, ўрик, шафтоли, узум, қовун, туршак, зира, қалампир юкланган бўлиб, жами вазни — 82,3 кг ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларус ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Арманистон) ҳудудига йўловчилар қўл юки ичида фитосанитария сертификатисиз олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида хабар берган эдик. Унга кўра, мева-сабзавотлар, қуритилган мева-чевалар, жумладан туршак, майиз, бодом ва бошқа маҳсулотларни тегишли сертификатларсиз қўл юки сифатида олиб кириш тақиқланади.

Навигация