Мақола

425Ўзбекистон фуқароси бўлган ишчини травматик пистолет билан бошига ўқ узишган.  Гувоҳларнинг айтишича, ўзбекистонлик мигрантни славян кўринишли киши отган.

Киров райони полицияси Ленин проспектида содир бўлган отишма воқеасини ўргазишмоқда, дея хабар беради «Газета.Спб» нашри.
Маълумотларга кўра, 26 июнь куни эрталаб соат 7 ларга яқин 101-уй қаршисида номаълум шахс билан 34 ёшли ўзбекистонлик мигрант орасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал оқибатида номаълум шахс мигрантни отган. Тасодифий йўловчи полицияга қўнғироқ қилиб хабар берган.

«Мигрант бошидан  олган жароҳати сабабли 26- рақамли шаҳар шифохонасига ётқизилган. Гувоҳларнинг айтишича, жанжал «Ваз-2107″ автомашинасининг ичида бўлган. Ўзбекистон фуқаросини славян кўринишли, жуссаси бақувват, қора кийимли киши отган. Жиноятчи шу заҳоти номаълум томонга қочиб бекинган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари тергов-суриштирув ишларини ўтказишмоқда», – дейилади хабарда.

Шунга ўхшаш вазият жорий йилнинг апрель ойида Москва метросида содир бўлганди. 8 апрель куни соат 18:00 да Калужская метро бекатида Тожикистон фуқароси Сулаймон Саидов пневматик қуролдан отилган эди. Ўқ Сулаймоннинг бошига отилган, оқибатда кўз косасини жароҳатлаганди. Сулаймонга қилинган хужумга мигрантларни метро вагонидан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган киши билан юзага келган жанжал сабаб бўлган эди.

Навигация