Мақола

Шартли равишда визасиз кириш бу мамлакатга етиб келганда ёки онлайн тарзда визани расмийлаштиришдир.

Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириш билан оввора бўлмай, дунёнинг 37 давлатига боришлари мумкин. Гарчи бу давлатларга ташриф буюриш учун ҳам виза талаб этилса-да, Ўзбекистон паспорти эгалари уни мамлакатга етиб келганида ёки интернет орқали олишлари мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун шартли равишда визасиз давлатлар рўйхати:

  1. Бенин  — e-visa(электрон, онлайн виза олиш) /30-90 кун
  2. Боливия – келганда виза олиш/e-visa/90 кун
  3. Гвинея-Бисау – келганда виза олиш /e-visa/90 кун
  4. Джибути – e-visa
  5. Зимбабве – келганда виза олиш /90 кун
  6. Иордания – келганда виза олиш
  7. Эрон – келганда виза олиш /e-visa/30 кун
  8. Кабо-Верде – келганда виза олиш
  9. Камбоджа – келганда виза олиш /e-visa/30 кун
  10. Кения – e-visa/90 кун
  11. Комори – келганда виза олиш /45 кун
  12. Лаос – келганда виза олиш /30 кун
  13. Ливан – келганда виза олиш /30 кун
  14. Маврикий – келганда виза олиш /60 кун
  15. Мавритания – келганда виза олиш
  16. Мадагаскар – келганда виза олиш /90 кун
  17. Макао – келганда виза олиш /30 кун
  18. Мальдив ороллари – келганда виза олиш /30 кун
  19. Мозамбик – келганда виза олиш /30 кун
  20. Непал – келганда виза олиш /90 кун
  21. Никарагуа – келганда виза олиш /30 кун
  22. Палау – келганда виза олиш /30 кун
  23. Руанда – келганда виза олиш /e-visa/30 кун
  24. Сомали – келганда виза олиш /30 кун
  25. Самоа – келганда виза олиш /60 кун
  26. Сейшел ороллари – туристларни рўйхатга олиш/30 кун
  27. Сурия
  28. Таиланд – келганда виза олиш /15 кун
  29. Тимор – келганда виза олиш /30 кун
  30. Того – келганда виза олиш /7 кун
  31. Тувалу – келганда виза олиш /30 кун
  32. Уганда – келганда виза олиш / e-visa
  33. Шри-Ланка – e-visa/30 кун
  34. Ямайка – келганда виза олиш

Сайёҳ қаерга кетаётганига қараб, келган визаси паспортга ёпиштирилиши ёки ҳужжатга махсус муҳр босилиши мумкин. Уни рўйхатдан ўтказиш учун минимал миқдордаги ҳужжатлар талаб этилади ва рўйхатдан ўтиш жараёнининг ўзи меҳмоннинг шахсига ҳеч қандай даъво бўлмаса, бир неча дақиқа вақт олади.

Виза олишда сиз қуйидаги ҳужжатларга эга бўлишингиз керак:

  • Олдиндан тўлдирилган ариза шакли. Одатда у самолётда ёки чегара нуқтасида тўлдирилади.
  • Миграцион карта ёки божхона декларацияси.
  • Хорижга чиқиш паспорти, баъзан эса ички паспорт.
  • Болалар билан саёҳат қилишда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва чегарани кесиб ўтиш учун рухсатнома (агар у фақат ота-оналардан бири билан саёҳат қилса).
  • Ташриф мақсадини кўрсатувчи сертификат.
  • Танланган мамлакатда брон қилинган ёки шахсий турар жой мавжудлигини тасдиқлаш.
  • Молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳужжат ва ортга қайтиш чиптаси.
  • Агар керак бўлса, тиббий суғурта.

Навигация