Мақола

2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига визасиз кириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон паспорти жаҳон паспортлари рейтингида 80-ўринда. 2018-йилда Ўзбекистон рейтингда 82-ўринни эгаллаган эди. Ушбу рейтинг мамлакат паспортига эга бўлган фуқароларнинг визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар сонига қараб тузилган.

Шундай қилиб, 2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига визасиз бориш имкониятига эга. Ушбу мамлакатлардан 24 таси Ўзбекистон фуқароларидан мутлақо виза талаб этмаса, қолган 34 тасида фуқаро етиб келганидан сўнг визани расмийлаштириши керак бўлади.

Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати у мамлакатда бўлиш муддати:

Рўйхатда мутлақо виза талаб этмайдиган 24 та мамлакат номи келтирилган.

  1. Озарбайжон – 90 кунгача
  2. Антигуа ва Барбуда –180 кунгача
  3. Арманистон – 180 кунгача
  4. Барбадос – 28 кунгача
  5. Беларус
  6. Гаити – 90 кунгача
  7. Грузия – 360 кунгача
  8. Доминика – 21 кунгача
  9. Индонезия – 30 кунгача
  10. Қозоғистон – 30 кунгача
  11. Қирғизистон – 60 кунгача
  12. Малайзия – 30 кунгача
  13. Микронезия – 30 кунгача
  14. Молдова – 90 кунгача
  15. Намибия – 90 кунгача
  16. Ниуэ
  17. Кук ороллари
  18. Россия Федерацияси
  19. Сент-Винцент ва Гренадин ороллари – 30 кунгача
  20. Тожикистон – 30 кунгача
  21. Туркия – 30 кунгача
  22. Украина
  23. Филиппин –30 кунгача
  24. Эквадор – 90 кунгача

Визасиз мамлакатларга боришда фуқаро баъзи нозик жиҳатларни ҳисобга олиши зарур:

  • Давлат ҳудудида бўлиш муддати шартларини бузмаслик керак. Бу муддат ҳар бир мамлакат учун алоҳида белгиланади.
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти мавжуд бўлиши зарур.
  • Эҳтиёт-шарт, қўшимча ҳужжатлар, масалан, тиббий суғурта, етарли маблағ мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, турар жой брон қилганлик тўғрисида маълумотнома, қайтиш чиптасини фуқаро ўзи билан олиб юриши керак.
  • Баъзи мамлакатларда визасиз фуқаролар маҳаллий полиция ёки бошқа давлат идораларида оддий рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлашлари лозим.
  • Рухсатсиз қолиш вақтини бузган тақдирда, ташриф буюрувчилар жарима ёки депортация шаклида жазоланиши мумкин. Энг оғир жазо мамлакатга ташриф буюришни умрбод тақиқлаш бўлади.

Навигация