Мақола

Эндиликда Москвадан Тошкентга ҳар кунлик рейслар амалга оширилади.

28 апрелдан бошлаб Россия авиакомпанияси “Utair” Тюмендан Тошкентга, 5 майдан эса Сургутдан Тошкентга янги парвозларни йўлга қўяди. Шу билан бирга, компания томонидан Москвадан Тошкентга ҳар кунлик рейслар ҳам амалга оширилади.

▪️Сургут – Тошкент, пайшанба кунлари, чипта нархи 8535 руб. бошланади

▪️Тюмен – Тошкент, пайшанба кунлари, чипта нархи 8535 руб. бошланади

▪️Москва – Тошкент, ҳар куни, чипта нархи 9835 руб. бошланади

Шунингдек, “Россия” авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди.

Рейслар:

  • 2-майдан бошлаб Москва-Самарқанд йўналишида ҳафтасига 4 марта;
  • 11-майдан бошлаб Москва – Бухоро йўналишида ҳафтасига 3 марта;
  • 13 майдан бошлаб Москва – Урганч йўналишида ҳафтасига 2 марта амалга оширилади.

Мунтазам авиақатновлар жорий этилгани муносабати билан Сочидан амалга оширилувчи парвозларга ўзгартиришлар киритилади:

  • Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларига амалга оширилувчи парвозлар бекор қилинади;
  • Рейслар Тошкент ва Фарғонага йўналтирилади.

Навигация