Мақола

Энди ҳаво сафарларида ниқоб тақиш мажбурияти йўқ.

Туркия Президенти 26 апрел куни ёпиқ жойларда ниқоблардан фойдаланиш мажбурияти бекор қилинганини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа самолётда ниқоб тақиш талабига ойдинлик киритди.

Туркияда 27 апрелдан ёпиқ жойларда ниқоб тақиш талаби бекор қилинди, тиббиёт муассасалари ва жамоат транспорти бундан мустасно.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, ҳаво сафарларида ниқоб тақиш мажбурияти йўқ.

Эндиликда ниқоб тақиш чораси, асосан, 65 ёшдан ошган, сурункали ва бошқа касалликларга чалинганлар учун тавсия этилади.

“Бундай йўловчилар хавф мавжуд бўлган жойда ўзларини ниқоб билан ҳимоя қилишлари керак. Бошқа томондан, юқори нафас йўллари инфекциясининг ҳар қандай аломатлари бўлган одамлар бошқаларни эҳтимолий инфекциядан ҳимоя қилиш учун ниқоб кийишлари керак», деди Кожа.

Шундай қилиб, турк авиакомпаниялари мажбурий ниқоб режимини бекор қилиш ҳуқуқини олди.

Навигация