Мақола

Полициянинг ноқонуний ҳаракатлари устидан Ўзбекистон бош консуллигига шикоят қилиш мумкин.

Туркияда йўқолиб қолган ёҳуд полиция томонидан ушланган юртдошларимизнинг яқин қариндошлари томонидан мурожаатлар сони ошиб бормоқда. Шу сабабли, Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазирлиги, Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари Хайруллаҳ Йилдизбакан ва Мелиҳ Кайкили билан учрашув ташкил қилинди ва мурожаатлар ўрганилаётгани, муаммолар ҳал қилиниб, маълумотлар алмашинуви тезлашиши айтилди.

Лекин, нима сабабдан сўнги йилларда бундай ҳолатлар кўп учраётгани хабарда очиқланмаган.

Агарда, полиция томонидан ушланган мигрантга ноқонуний чора кўрилса, у бевосита Бош консулхона дипломати билан учрашув талаб қилишга ҳақлидир.

Туркиядаги мигрантлар бундай вазиятга тушган тақдирда қариндошлари +90 212 323 20 39 консулхона рақамига қўнғироқ қилиб, ёзма мурожаат қолдиришлари мумкин.

Навигация