Мақола

Читать на русском языке

Ҳар куни 410 нафар тожикистонлик, 120 нафар қозоғистонлик, 70 нафардан ортиқ ўзбекистонлик, 60 нафарга яқин қирғизистонлик ва 10 нафар туркманистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олмоқда.

Migrant портали жамоаси Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия Федерацияси фуқаролиги, патент ва бошқа ҳужжатларни олиш кўрсаткичини таҳлил қилди.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 74 162 нафар тожикистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олган. Бу кунига 410 нафар тожикистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олганини англатади. Айнан, Тожикистон фуқаролари биринчи ярим йиллик ҳолатига кўра Россия Федерацияси фуқаролигини олиш бўйича Марказий Осиёда пешқадам ҳисобланади. Балки, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам қўшфуқаролик бўлганда, улар Тожикистонни ортда қолдирган бўлишармиди. Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги шартномага мувофиқ Тожикистонликлар икки фуқароликни олишлари мумкин. (Россия Федерациясининг 1996 йил 15 декабрдаги № 152-ФЗ Федерал қонуни билан тасдиқланган).

Қолган давлатлардаги кўрсаткичлар эса қуйидагича:

– Қозоғистоннинг 21 647 ;
– Ўзбекистонининг 13 099 ;
– Қирғизистоннинг 10 632 ;
– Туркманистоннинг 1 549 нафар фуқаролари Россия Федерациясининг фуқаролигини олган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг биринчи ярмида, 24 698 нафар тожикистонлик «РВП»олган.

– Қозоғистоннинг 15 703;
– Ўзбекистонининг 7 826;
– Қирғизистоннинг 4 416;
– Туркманистоннинг 1 757 нафар фуқаролари «РВП» олишган.

Ярим йиллик статистикага қараганда, Тожикистон фуқаролари Марказий Осиёдаги бошқа давлатларнинг фуқароларига қараганда кўпроқ «ВНЖ» олишган. Демак,
–Тожикистоннинг 51 463;
– Қозоғистоннинг 12 586;
– Ўзбекистонининг 11 573;
– Қирғизистоннинг 6 210;

– Туркманистоннинг 1 388 нафар фуқароси 2022 йилнинг ярим йиллигида «ВНЖ»олишган.

Хўш, Марказий Осиёдаги қайси давлат фуқаролари Россия Федерациясида патентсиз ишлашлари мумкин?

Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда патент олиш кўрсаткичи 0 га тенг. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар (Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон) фуқаролари ЕОИИ тўғрисидаги шартноманинг 97-моддасига кўра, Россияда патентсиз ишлашлари мумкин.
Туркманистонликларни эса виза асосида чет элга ишлашга боришади. Шу сабабдан ҳам уларга Россияга боришда патент керак бўлмайди.

Россия ИИВ берган маълумотларда қайд этилишича, 2022 йилнинг олти ойи давомида:

– Ўзбекистоннинг 622 005;
– Тожикистоннинг 386 418 фуқароси патент олган.

2022 йилнинг биринчи ярмида:

— Ўзбекистоннинг 3 110 049 нафар фуқароси Россиянинг миграция рўйхатига киритилган. Шулардан, 2 915 398 нафари РФга ишлаш мақсадида боришган;

— Тожикистоннинг 2 156 025 нафар фуқароси миграция рўйхатига киритилган. Шулардан, 1 774 034 нафари РФга ишлаш мақсадида боришган;

— Туркманистоннинг 39 513 нафар фуқароси Россиянинг миграция рўйхатига киритилган. Шулардан, 3 984 нафари ишлаш мақсадида боришган;

— Қирғизистоннинг 516 729 нафар фуқароси миграция рўйхатига киритилган. Шулардан, 438 158 нафари РФга ишлаш мақсадида боришган;

— Қозоғистоннинг 266 509 нафар фуқароси Россиянинг миграция рўйхатига киритилган бўлса, шулардан 72 372 нафари ишлаш мақсадида боришган.

Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, Марказий Осиё давлатлари орасида Россияга ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари сони бошқа давлатларга қараганда кўп. Йил сўнгига қадар бу кўрсаткич ўсадими, йўқми вақт кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Migrant портали жамоаси бундан аввал, охирги 5 йилда қанча Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси фуқаролигини олганини таҳлил қилиб кўрганди.


Widget not in any sidebars

Навигация