Мақола

Янги иш жойида улар соатига 12 долларгача маош оладилар: компания мигрантларни доимий иш ва уй-жой билан таъминлайди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Тожикистоннинг 500 нафар фуқароси қишлоқ хўжалиги ишлари учун Буюк Британияга юборилган. Бу ҳақда Меҳнат муҳожирларига жўнаб кетиш олдидан маслаҳат бериш ва малака ошириш маркази директори Диёр Норматов маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, ҳозирданоқ 60 нафар тожикистонлик кўчиб ўтиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмоқда.

«Биринчи босқичда 200 дан ортиқ фуқаро танлаб олинди. Уларнинг ҳужжатлари Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчихонасига топширилди», – дейди Норматов.

Шундан сўнг, иш топмоқчи бўлганлар иш берувчи билан онлайн мулоқот ўтказишган. Компания 200 нафар тожикистонликдан 60 нафарини танлаб олган.

Асосий талаб инглиз тилини суҳбатлаша олиш даражасида билиш эди.

Келишувга кўра, Буюк Британияга етиб бориш  харажатларини фуқароларнинг ўзлари тўлайди, иш берувчи эса уларни уй-жой билан таъминлайди.

Норматовга кўра, сафарнинг кейинги босқичлари учун яна 1000 нафар тожикистонлик рўйхатдан ўтган.

Норматовнинг НИАТ “Ховар” га берган интервюсида айтишича, мигрантлар у ерда кунига тахминан 8 соат ишлайди ва уларга соатига 12 долларгача маош тўланади.

«Меҳнат шартномаси муддати – 6 ой. Олти ойдан кейин тожикистонлик муҳожирлар ватанларига қайтадилар», – дея суҳбатга якун ясади марказ директори.

Навигация