Тег: Украина

Бизнинг ОАВларимиз жим турган пайтда, хориж ОАВлари одамларимиз онгини эгалламоқда

Қандай қилиб ўзбекистонликлар онгига ўнлаб каналлари бор ва 500 млрд сўмдан кўпроқ бюджетга эга Миллий телерадиокомпания эмас, хорижий мамлакат телеканаллари таъсир кўрсатадиган бўлди. Gazeta.uz нашри мухбири Ўзбекистон миллий телерадиоканалларини танқид остига олди. «Барибир Украина олдиндан, эскитдан Россиянинг ери». «Украинанинг қилаётган ишига қўшилмайман, Россияникини тўғри деб биламан». «Биз ҳам Россияга бўйсунамиз»....

Видео: ўзбекистонлик Шаҳобиддин харковликларни иссиқ овқат билан таъминламоқда

«Мен бу шаҳарни уч кунда севиб қолганман…». Ўзбекистонлик Шаҳобиддин Юсупов 25 йилдан бери Харковда истиқомат қилади ва ҳар куни шифокорлар, ҳудудий мудофаа жангчилари ва шаҳарнинг Россия ҳарбий бўлинмалари ҳужумларидан азият чеккан фуқароларига иссиқ таом улашади. У “Наврўз” ресторанининг хўжайини ва у ерда шаҳар аҳолиси учун алоҳида шохобча ташкил қилган,...

Эҳтиёт бўлинг: Украина байроғи рангидаги шляпа учун – 30 минг рубл жарима

Москвада истиқомат қилувчи аёл Украина байроғи рангларини акс эттирувчи сариқ-кўк тусдаги шляпа кийгани ва юракча тақиб юргани учун 30 минг рубль жаримага тортилди. Бу ҳақда Network Freedoms юридик ёрдам лойиҳаси хабар бермоқда. Москва шаҳар Твер тумани суди аёлни 30 минг рубл миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарган. Иш материалларида...

Ўзбекистон ДХР ва ЛХРни тан олмайди — Абдулазиз Комилов

Ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати Украина можароси юзасидан расмий позициясини билдирди. Унга кўра, Ўзбекистон Украина шарқидаги ДХР ва ЛХР айирмачи республикаларни мустақил давлат сифатида тан олмайди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида қилган чиқишида шундай баёнот берган. “Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон...

Украинадаги ўзбеклар диққатига: элчихона кўчди!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Киевдан Лвов шаҳрига кўчганлигини маълум қилди. Таъкидланишича, элчихона томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган. Украинадаги ўзбек мигрантлари элчихонага қуйидаги электрон почта орқали мурожаат қилишлари мумкин:...

Украинадаги урушга доир ёлғон хабар тарқатганлар Россияда 15 йилгача қамалиши мумкин

Мигрантлар Украинадаги хабарларни кузатишда эҳтиёт бўлинг: ёлғон хабар тарқатганлар 15 йилгача қамалиши мумкин. Россия Давлат думаси мамлакат Қуролли кучларининг ҳаракатларига доир ёлғон хабарларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга доир қонунни қабул қилди. Шундай қилиб, унга кўра, қуйидаги жазо чоралари белгиланмоқда. қасддан фейк (асоссиз, ёлғон) хабар тарқатиш – 700 минг –1,5...

Россия-Украина зиддияти мигрантларга қандай таъсир қилади? Экспертлар фикрларини билдирди

Россия молия тизимига қўлланилган санкциялар ва рубл қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин? Россиядаги ўзбек мигрантлари ҳозирги шароитда нима қилгани маъқул? Эҳтимолий инқироз оқибатларига қарши кураш учун қандай чоралар кўриш керак? Россияга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар нима қилсин? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар бўйича иқтисодчи мутахассислар фикри билан қизиқди....

Украинадаги ўзбекларнинг илк гуруҳи бугун Полшадан Ўзбекистонга етиб келади

Украинадан Ўзбекистонга эвакуация қилинаётганларнинг биринчи гуруҳи махсус рейс билан бугун Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Uzbekistan Airways матбуот хизматига кўра, ҳозирда, Полшанинг Катовице шаҳри аэропортида Тошкентга учиш учун Ўзбекистоннинг 241 фуқароси рўйхатдан ўтмоқда. Маълумот учун, Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳини олиб келиш учун Uzbekistan Airways махсус самолёт ажратган. Ўзбекистоннинг...

Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинмоқда

Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи кеча Лвовдан Польша чегарасига қараб йўлга чиққан эди. Бу ҳақда мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда ТИВ расмий вакили маълум қилди. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси хабарига кўра, 26 феврал куни Тошкент вақти билан соат 20.30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи...

Украинада диверсантликда гумон қилиниб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Украина Ички ишлар вазирлигининг “Ищи своих” (Яқинингни қидир) телеграм каналида Ўзбекистон республикаси фуқаросининг сурати ва паспорти жойланди. Вазирлик ушбу каналда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда ҳибсга олинган россиялик ҳарбий аскарлар ва диверсантларнинг ҳужжатлари ва фотосуратларини жойлаб бормоқда. Эълон қилинган паспорт маълумотларига кўра, ўзбекистонлик А.Б. Наманган вилоятида 1987 йилда туғилган. Ҳозирча, унинг...

Навигация