Тег: полиция

Туркия полицияси томонидан ўзбек мигрантларини тўсатдан ҳибсга олиш ҳолатлари ортмоқда

Полициянинг ноқонуний ҳаракатлари устидан Ўзбекистон бош консуллигига шикоят қилиш мумкин. Туркияда йўқолиб қолган ёҳуд полиция томонидан ушланган юртдошларимизнинг яқин қариндошлари томонидан мурожаатлар сони ошиб бормоқда. Шу сабабли, Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазирлиги, Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари Хайруллаҳ Йилдизбакан ва Мелиҳ Кайкили билан учрашув ташкил қилинди ва...

Полициячиларни дўппослаганлар ака-ука экани маълум бўлди. Уларнинг отаси ватандошларидан ёрдам сўрамоқда

Москва метрополитени ҳудудида полициячиларга ҳужум қилган икки тожикистонлик ўсмирнинг отаси жарима тўлаш учун ёрдам сўраб, ватандошларига видеомурожаат йўллади. Расулжон Ҳамроев YouTube да жойлаган видеомурожаатида Саидакрам Ҳамроев ва Умар Расулжонзода унинг ўғиллари эканини айтади. “Ўғилларим Саидакрам ва Умарнинг бегона юртдаги хатти-ҳаракатларидан норозиман. Улар ҳали ёш ва ака-ука. Саидакрамни қўлга олиб,...

Видео: Москвада полициячиларни дўппослаган мигрантлар ушланди

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Сўнгги бекат – Қамоқхона”. Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Москва шаҳар метросида полиция ходимларини дўппослаган мигрантларни ушлади. «ИИБ ходимлари томонидан 17 феврал кечқурун Москва метрополитенининг “Тульская” бекатида содир бўлган ҳодисанинг икки иштирокчи ушланди. Ҳужжатларни текшириш чоғида ўртаосиёлик мигрантлардан бири полиция ходимларига нисбатан тажовузкорона ҳаракат...

Калугада РЕЙД! 60 дан ортиқ мигрант ушланган, 5 киши «депорт» қилинган

Калуга области полицияси Обнинск шаҳридаги мигрантлар тўпланадиган ва истиқомат қиладиган ҳудудларда текширув ишларини ўтказган. Натижада полиция бўлинмасига 60 дан ортиқ киши олиб келинган бўлиб, 5 киши «депорт» қилинган, деб ёзмоқда Обнинск маъмурияти ахборот хизмати. 12 феврал куни полиция шаҳарда «Цунами» деб номланган оператив-профилактик тадбир ўтказган. «Хорижий фуқаролар зич яшайдиган...

Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашди

Москва шаҳри жануби-ғарбида жойлашган кафедаги маиший можаро Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг “бирга бир” оммавий муштлашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда Kun.uz «КП»га таянган ҳолда. Нашр маълумотларига кўра, оммавий муштлашув ҳақида гувоҳлар тунги соат тахминан иккиларда ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, хабар беришган. «Севастополь шоҳкўчасидаги шарқ ошхонасига эга кафеда икки...

Россияда ноқонуний миграцияни ташкиллаштиришда гумон қилинаётганлар қўлга олинди

Қўлга олинганларнинг барчаси - Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг айримлари турли қонунбузарликларга кўра судланишган. Уч нафар гумондорга нисбатан экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

Навигация