Тег: патент

Россияда бир шаҳардан бошқасига ўтганда, патент алмаштириладими?

Россияда мигрантларни қизиқтирадиган саволлардан бири –  патентни  олиш, муддатини узайтириш ва унга ҳақ тўлаш мавзуси ҳисобланади.  Хўш, мигрантлар бир шаҳарда патент очиб, сўнгра бошқа жойга кўчганида, номига очилган патентни алмаштириши керакми? Келинг, шу саволга ойдинлик киритамиз. «Миграционный эксперт» журналида эълон қилинган мақола мазмунини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Аввало, шуни билиш керакки,...

Патентларни арзонлаштириш таклиф этилмоқда. Россияга кўпроқ мигрантлар керак

Россия ҳукумати мамлакатга меҳнат мигрантларини кўпроқ жалб қилиш мақсадида чоралар таклиф қилмоқда. Бу санкциялар шароитида Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун қилинмоқда. Бу ҳақда Известия нашри ёзмоқда. Хусусан, хорижликлар учун патент нархини арзонлаштириш ва автобус ҳамда темир йўл қатновларини тиклаш шулар жумласидан. Қуйида Россия ҳукумати таклифлари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Ўзбекистон,...

“Хуш келибсиз!” Бошқирдистон меҳнат мигрантларини кутмоқда

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда. Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган...

Патентли мигрантларга навбатдаги тақиқ. 1 апрелдан патентли меҳнат мигрантлари Карелияда ҳам ишлай олмайди

Россиянинг Карелия республикаси маъмурияти (маъмурий маркази – Петрозаводск шаҳри) патент асосида ишловчи меҳнат мигрантлари ишга қабул қилинмайдиган соҳаларни маълум қилди. Республика раҳбари Артур Парфенчиков шу мазмундаги фармонни имзолаган. Шундай қилиб, 2022 йил 1 апрелдан эътиборан республикада патент асосида меҳнат қилувчи хорижий ишчиларни жалб қилишга доир тақиқ кучга киради. Фармон...

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда энг кўп патент олишди. Бу нимани англатади?

Ўзбекистонлик мигрантлар ўтган йили Россияда берилган меҳнат патентлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, дея Россия Федерацияси ИИВ маълумотига таяниб хабар бермоқда “Подробно.уз” сайти. Вазирлик томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган йили жами 2 221 826 патент Россияда ишлаш учун берилган. Шундан Ўзбекистон фуқаролари 1 316 569 та патент олган бўлса,...

Патент тўлаш учун реквизитларда КБК ўзгарди

2022 йилда 1 январдан бошлаб патент учун тўлов қилинадиган реквизитлар ўзгарганлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Россия Молия вазирлигининг 2021 йил 8 июндаги 75н-сонли буйруғига асосан 01.01.2022 йилдан бошлаб, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари патент учун қуйидаги ўрнатилган код орқали тўлов қилишлари керак бўлади: 000 1 01 02040 01 0000...

ДОЛЗАРБ!!! Мигрантлар учун эслатма

Эслатма. Сахаровадаги “Кўп функцияли миграция маркази” 2022 йил 31 декабрдан 9 январгача ишламайди. 2022 йил 10 январдан бошлаб Марказ одатдагидек – ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 гача иш фаолиятини тиклайди. Манба

Президент фармони муддати тугашига икки кун қолди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Миграция бўйича бошқармаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерацияси Президентининг 2021 йил 15 июндаги 364-сонли  Фармонини эслатиб ўтмоқда. Янги коронавирус инфекцияси (КОВИД-19) тарқалиши оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясидаги мақоми 2021...

Патент тўлови қиймати ошмоқда

Ассалому алайкум. Янги йил яқинлашиб келмоқда. Хўш, 2022 йилда  патент учун ҳар ой қанчадан тўланади? Ҳар йилнинг 1 декабригача Россия регионлари кейинги йил учун патент тўлови қийматини белгилайди. Ҳозир кунга келиб 85 та региондан 64 тасида 2022 йил учун ҳар ойлик патент тўлов қиймати белгиланди. 21 регионда эса ҳозирча...

Меҳнат мигрантлари учун биометрик карта кўринишидаги патент шакли тасдиқланди.

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради. 8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага...

Навигация