Тег: Москва

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 15.05.2022

Регистрацияга 15 кун вақтингиз бор Дастлаб, Россияга бораётган мигрантларни хурсанд қиладиган хабар ҳақида. 12 майдан эътиборан Россияга борган Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда 15 кун давомида мажбурий “регистрация”сиз юришлари мумкин. Бу ҳақда Ботиржон Шермуҳаммад Youtube ва Telegram каналларида жонли эфирда батафсил тушунтириб ўтди. 2022 йил 1 май куни Ўзбекистон фуқаролари...

Москвадаги ташриф буюриш мумкин бўлган бепул сайлгоҳлар

Ишдан кейинги вақт ва дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, маданий ҳордиқ олиш учун гўзал ва бепул масканлар рўйхати. Иш ўз йўлига, инсон учун маданий ҳордиқ ҳам зарур. Москва — гўзал шаҳар. Йиллар давомида Россияда юриб, Москвада фаолият юритиб, шаҳарни сайр қилмаслик кейинчалик пушаймонликка сабаб бўлувчи иш бўлиши шубҳасиз. Москва...

Меҳнат мигрантлари ишлаётган бино томи қулаб тушди. Оқибатда бир нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Москва шаҳри Бригадирск кўчасидаги бинолардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида бино томи қулаб тушди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, таъмирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нафар юртдошимиз Э.Н. ҳалок бўлган ва бир нафар юртдошимиз М.Х. ҳозирда шифохонага ётқизилган....

Видео: Москвада полициячиларни дўппослаган мигрантлар ушланди

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Сўнгги бекат – Қамоқхона”. Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Москва шаҳар метросида полиция ходимларини дўппослаган мигрантларни ушлади. «ИИБ ходимлари томонидан 17 феврал кечқурун Москва метрополитенининг “Тульская” бекатида содир бўлган ҳодисанинг икки иштирокчи ушланди. Ҳужжатларни текшириш чоғида ўртаосиёлик мигрантлардан бири полиция ходимларига нисбатан тажовузкорона ҳаракат...

Москвада мигрантлар тиббий кўрикдан ўтадиган муассасалар рўйхати

Тиббиёт муассасалари рўйхатини Россия пойтахти раҳбари Сергей Собянин томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб Москвада мигрантлар кўрикдан ўтишлари мумкин бўлган тиббий муассасалар сони кўпайтирилди. Бундан буёғига Москва шаҳри мэри Сергей Собянин фармойишига кўра, катта ёшли мигрантлар бир қатор болалар поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин бўлади. Ташриф буюрувчиларга эндиликда...

Москвада автобус ҳалокатга учради: тафсилотлар ва тахминлар (+фото, видео)

Москвада метронинг “Славянский Бульвар” станцияси яқинида “Мострансавто”нинг шаҳар ташқарисига қатновчи автобуси ер ости ўтиш жойига кириб кетиб, пиёдаларни уриб юборган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, 15 гача киши жароҳат олган, уларнинг баъзиларини автобус ғилдираклари остидан чиқариб олишга тўғри келган, дея хабар қилди Kun.uz. Ҳозирча...

2017 йилда 40 минг нафар ноқонуний мигрант Москвадан чиқариб юборилди

2017 йилда 400 мингга яқин мигрантга Москвада ишлаш ва қонуний бўлиб туриш учун патент берилган бўлса, 40 минг нафар ноқонуний мигрант Россия пойтахтидан чиқариб юборилди, дея хабар қилди шаҳар мэри Сергей Собянин. “Москва шаҳридаги жиноятларнинг катта қисмини ташкил этган мигрантлар томонига кўплаб эътирозлар мавжуд. Айтиш мумкинки, ушбу муаммо ҳал...

Москвада ўзбекистонликларнинг яширин босмахонаси аниқланди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Москва шаҳрида яширин босмахонани фош этишди. Бу ерда ўзбекистонлик шахслар сохта ҳужжатларни: миграция карталаридан тортиб, касаллик варақаларигача тайёрлашган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. «Бугун Федерал хавфсизлик хизмати ва ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси қўшма рейдлар давомида радикал кайфиятдаги...

Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашди

Москва шаҳри жануби-ғарбида жойлашган кафедаги маиший можаро Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг “бирга бир” оммавий муштлашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда Kun.uz «КП»га таянган ҳолда. Нашр маълумотларига кўра, оммавий муштлашув ҳақида гувоҳлар тунги соат тахминан иккиларда ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, хабар беришган. «Севастополь шоҳкўчасидаги шарқ ошхонасига эга кафеда икки...

Мигрантлар 2017 йилда Москва бюджетига қанча фойда келтиргани маълум қилинди

2017 йилда Москва меҳнат қилаётган мигрантлар патент учун шаҳар бюджетига 14 миллиард рубл маблағ ўтказиб берилган. Ушбу рақамларни Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди. «Ўйлайманки, шу йил ўзида 14 миллиард рубл тўплаймиз», — деган Собянин «Говорит Москва» радио эфир чоғида. «Келгуси йилда, патент тўлови оширилганда, биз 15-16 миллиард рубл...

Навигация