Тег: миграция

Россиядан Ўзбекистонга қайтганлар кўпчиликни ташкил қилмайди — миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусовнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида 133 минг аҳоли Россиядан қайтган. 5 апрел куни АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда таъкидланишича, миграция агентлиги томонидан 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 минг...

Ўзбекистон меҳнат мигрантлари 29 давлатда ишлашлари мумкин бўлади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқароларнинг чет элларга бориб ишлашлари учун миграция географиясини кенгайтириш борасида турли давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. 29 та давлат орасида Канада, Франция, Италия, Белгия сингари давлатлар ҳам шулар жумласидан. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов маълум қилди. «Канада, Франция, Италия, Белгия,...

Нижневартовск шаҳрида Ўзбекистон ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Генконсули Абдусалом Хатамов шахсий Facebook саҳифасида хабар берди. “Ўзбекистон Президентининг хориждаги меҳнат муҳожирларимизга қилаётган эътибори доирасида жорий йилнинг 1 мартида қабул қилинган 149-сонли Қарорига асосан Ханти – Мансийск автоном округининг Нижневартовск шаҳрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади”—деб ёзилади хабарда. Ҳозиргача ушбу мавзу...

Қандай қилиб квота орқали РВП олиш мумкин?

Ҳуқуқшунос ва Migrant.mobi канали асосчиси Ботиржон Шермуҳаммадов YouTube ижтимоий тармоғидаги “Мигрант” каналида РВПга квота топшириш масаласи юзасидан жонли суҳбат олиб борди ва кузатувчилардан келган савол жавобларга атрофлича жавоб берди. Суҳбат давомида РВП нима, қандай ҳужжатлар талаб қилинади, қандай қилиб квота билан РВП олиш учун ариза топширилади, қанча кутилади каби...

Самарада мигрантларни ноқонуний ишга жойлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Самара областида жиноий гуруҳ 440 мигрантни ноқонуний ишга жойлагани маълум бўлди. Шаҳар ҳудудида ноқонуний миграцияни ташкил этишга доир жиноий иш кўриб чиқиш учун Совет туман судига юборилган. Област прокуратураси хабар қилишича, ғаразли ниятда бўлган 5 киши уюшган ҳолда ҳаракат қилиб, хорижий фуқароларнинг Самара областида ноқонуний бўлишларига шароитлар яратган. Улар...

Муҳокамада мигрантлар масаласи. Николай Патрушев губернаторлар билан йиғилиш ўтказади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Урал Федерал округига кирувчи маъмурий ҳудудлар губернаторлари ва президентнинг округдаги махсус вакили Владимир Якушев иштирокида мажлис ўтказишни режалаштирмоқда. Видеоконференцалоқа тарзида ўтувчи йиғилиш 18 февралда ташкил этилиб, Урал минтақасида хавфсизлик масалаларига бағишланади. Шу жумладан мигрантлар масаласи ҳам кун тартибида бўлади, деб хабар қилмоқда URA.RU...

14 минг мигрант. Санкт-Петербургда ноқонуний рўйхатга қўйишда гумонланувчилар ушланди

Петербургда хорижликларни миграция рўйхатига ноқонуний қайд қилишда гумон қилинаётган 5 киши ушланди. 14 мингдан ортиқ мигрант уларнинг хизматидан фойдаланган, деб хабар бермоқда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк. “Уюшган гуруҳ 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири узоқ хориж мамлакати фуқаросидир”, – деган Волк. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар миграция масалалари...

“Хуш келибсиз!” Бошқирдистон меҳнат мигрантларини кутмоқда

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда. Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган...

Тадқиқот: Миграция иқтисодиёт ўсишига сабаб бўлади

Ички ва ташқи миграция Россиядаги ишсизлик даражасига амалда таъсир қилмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳалари ўсиши ва кенгайишига олиб келади. Россия Марказий банкининг Узоқ Шарқ бўлинмалари иқтисодчилари Мария Кудаева ва Иван Редозубов ўз тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келган. Улар илмий ишларида мигрантларнинг мамлакатда бўлиши ишсизлик даражасини кескинлаштиради, деган тасаввурни чиппакка чиқарди....

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Навигация