Тег: доллар

Россиядан қанча валюта олиб чиқиш ва қанча олиб кириш мумкин?

Дунёда ўзбек бормаган давлат қолмади. Бу гап қанчалик асосли билмаймиз, аммо кўпчилигимиз шундай фикрдамиз. Шу билан бирга, хориждаги мигрантлар асосан икки мақсадда кетганлардан иборат: ишлаш учун ва таълим олиш учун. Ишга кетганларнинг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келгани боис, бугунги кўрсатувимизда Россиядан қанча валюта олиб чиқиш ва унга қанча...

Россия банкидаги ҳисоб рақамидан 50 минг долларгача пул ўтказиш мумкин

Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар учун ўз юртига пул юбориш янада осонроқ бўлди. РФ Марказий банки Россия банкидаги ҳисоб рақамидан чет элга 50 минг АҚШ долларигача пул ўтказишга рухсат берди. Бундай ўтказма бир ойда бир марта юборилиши мумкин. Аввал чет элга ўтказиладиган валюта лимити 10 минг доллар билан чекланган эди....

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 01.05.2022

Доллар 71,8 рубл! Украинада 11 нафар ўзбек бедарак йўқолди Ўтиб бораётган ҳафтада Украинанинг Буча шаҳрида 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик 11 нафар йигит Киевда бўлиб тургани акс этган видео тарқалган. Шундан сўнг, барчаси сурхондарёлик бўлган йигитлар бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар пайдо...

Ўзбекистонда валюта сотиб олиш ҳажми рекорд даражада ошди

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ҳам 3 фоизга кўтарилди. Ўзбекистон Марказий банки 2022 йил бошида Ўзбекистонга хориждан қанча пул жўнатилганини маълум қилди. “Podrobno.uz” мухбирининг хабар беришича, 2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 3 фоизга ошган. Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан...

Мигрантлар учун қулай фурсат келди. Россия рубли қадрини тикламоқда

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси Украинадаги махсус амалиётлар бошланишидан аввалги кўринишга қайтмоқда. Бу эса, Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар учун оилаларига пул жўнатишнинг қулай фурсати келганини англатади. Бугунги кунда Россиядаги пул ўтказиш тизимларида доллар-рубл курси мигрантлар учун жуда оптимал кўринишга келди, дейиш мумкин. Жумладан, Юнистримда бир долларни 80,58 рублдан,...

400 доллар ойлик 200 га тушиб қолди. Сизда ишлар қандай ватандош?

Россиядан кетиш керакми ёки кутиш маъқулми? Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан сўнг эълон қилинган санкциялардан кейин Россиядаги аксарият мигрантларни юқоридаги савол қийнаётган бўлса ажаб эмас. Россия Украинага қарши бошлаган ҳарбий операциялари натижасида санкциялар ёмғирига учради. Кўп мамлакатлар Россия ва руслар учун эшикларини ёпди. Мамлакатнинг иқтисодий ҳолати кундан кунга таназзулга учраб бормоқда....

“Сбербанк” орқали доллар юбориб бўлмайди. Бугун охирги кун

Россиянинг энг йирик “Сбербанк”и “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали чет элга пул ўтказмалари 2022 йил 17 мартгача нақд пул кўринишида амалга оширилишини маълум қилди. Шунга кўра, тавсия қилардикки, агар яқин орада “Сбербанк Онлайн” орқали исм-фамилия ёки телефон рақами бўйича нақд пул кўринишида хорижга пул ўтказган бўлсангиз, қабул қилувчидан бу пулларни...

300 млрд доллар. Россия олтин-валюта заҳирасининг қарийб ярмидан маҳрум бўлди

Украинада бошланган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг жорий қилинган санкциялардан сўнг, Россия ўзининг 300 миллиард долларлик заҳирадан фойдалана олмаяпти. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов “Россия-1” телеканалига берган интервюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жами 640 миллиард долларга яқин заҳираси бўлиб, шундан 300 миллиард долларга яқини фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда. Шунингдек,...

Россия банкларига нақд валюта сотиш тақиқланди

Бугундан бошлаб Россия банкларига 9 сентябргача фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқланди. Гап шундаки, Россия Марказий банки 2022 йил 9 мартдан 9 сентябргача чет эл валютасидаги депозитлар ёки фуқароларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олишнинг вақтинчалик тартибини ўрнатди. Унга кўра, хорижий валютадаги омонатлардан 10 минг доллардан ортиқ маблағни валютада ечиб олиб...

Қулаган рубл Ўзбекистонда нега қиммат? Иқтисодчилар бу ҳолатни танқид қилмоқда

2022 йил 3 мартдан эътиборан Ўзбекистоннинг деярли барча банклари рубл сотиб олиш ва сотиш амалиётини жорий қилди. Бу Россияда меҳнат қилаётган меҳнат мигрантларига қулайлик тақдим этиш мақсадида қилингани таъкидланмоқда. Марказий Банк тавсияларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек банклари маъмурий йўлак доирасида рубл курсини белгилади. Бунда рубл/сўм курси қуйидагича тавсия этилди:...

Навигация