Мақола


Аризалар 2022 йилнинг 4, 5, 6 май кунлари қабул қилинади.

Mаълумот учун, РВП бу чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. РВП қайси регион учун берилса, шу ҳудуд бўйича мигрантга вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқини беради.

Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00-17:00 оралиғида, жума куни эса 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Ариза топшириш ҳудудида жонли навбат мавжуд, олдиндан рўйхатдан ўтиш ва олдиндан шакллантирилган навбат рўйхати мавжуд эмас: ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимида бўлгани каби ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талоннинг навбати келмаса у кейинги кунга ўтмайди.

Квотага ариза топшираётган чет эллик шахслардан фуқаролик паспортининг нотариал таржимаси талаб этилади.

Навигация