Мақола

Ушбу ваколатхоналар 20 та ҳудуддаги мигрантларга хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март санасидаги ПҚ-149-сон қарорига биноан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг маълум ҳудудларида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ташкил этилади.

Ушбу ҳудудлар:

Қарорда таъкидланишича, ҳар бир ҳудуд учун икки нафардан масъул ходим тайинланади. Вакилларнинг бир нафари устувор равишда хорижий давлатларда ишлаш тажрибасига эга бўлган, юқори малакали мутахассислар орасидан танлаб олинади ва Ўзбекистон Республикасидан юборилади. Иккинчиси эса хорижий давлатда яшовчи обрў-эътиборли, кенг дунёқарашга эга ватандошлар ёки зарур малака ва тажрибага эга бўлган бошқа шахслар орасидан жалб қилинади.

Шу билан агентликнинг Россиядаги ваколатхоналари сони 16 тага етади.

Маълумот учун, илгари фақат Россиянинг 6 та шаҳрида – Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибирск ва Екатеринбургда ваколатхоналар бўлган.

Шу ўринда, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иш ҳақини ололмаса, ҳужжатларини иш берувчи олиб қўйса ва шу каби ҳуқуқлари поймол этилган ҳолларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Москва шаҳридаги ваколатхона манзили: Москва шаҳрида, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка). Почта индекси: 119017.

Teл: +79250454744. Электрон почта: info.pavtm@mail.ru

Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхона манзили: Санкт-Петербург шаҳри, Воздухоплавательная кўчаси 13-уй.

Тел: +79516809597

Екатеринбург шаҳридаги ваколатхона манзили: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22-уй.

Тел.: +79259508977

Новосибирск шаҳридаги ваколатхона манзили: Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси, 55-уй.

Тел.: +79137350707. Электрон почта: avtmsibir@gmail.com

Самара шаҳридаги ваколатхона манзили:

Тел.: +79260209491.

Уфа шаҳридаги ваколатхона манзили:

Тел.: +79261629495.

 

Эслатма: Янги ваколатхоналар ишга тушгач уларнинг жойлашиш ўринлари ва боғланиш рақамлари бўйича маълумот берилади.

Навигация