Мақола

Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган  SSJ100 лайнерларида амалга оширилади.

4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставрополь ва Уфага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Тошкент — Ставрополь ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловасида сотувга қўйилган.

Red Wings Россиянинг энг йирик ўнта компанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиваташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports телеграм канали хабар берди.


Widget not in any sidebars

Навигация