Мақола

01180Москва хукумати 2016 йилда пойтахтда меҳнат қилаётган чет эл фуқароларидан 12 миллиард рубль солиқ олишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Москва мэри Сергей Собянин.

Бу ҳақда Москва кўптармоқли миграция марказининг расмий сайти хабар бермоқда.

«Патентнинг киритилиши 2015 йилда Москва бюджетига 11 миллиард рубль келтирди, жорий йилда бу кўрсаткич 12 миллиардни ташкил этади», – деди Собянин «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги трансляция чоғида.
Мэрнинг таъкидлашича, ушбу маблағ нефть компанияларидан олинадиган даромад солиғи билан баробардир.
Собяниннинг сўзларига кўра, Россияда 7 миллион атрофида меҳнат муҳожирлари бўлиб, уларнинг тахминан бир миллиони Москва шаҳрида ва яна шунчаси Москва областидалиги ҳисобланган.

2015 йилда Москва шаҳридаги мигрантларнинг меҳнат патенти учун солиқ ойига 4000 рублни ташкил этган бўлса, бу йил ойига 4200 рублдан тўлашмоқда. Бу маблағ Москва шаҳри тараққиёти учун ҳам сарфланмоқда.

 

Навигация