Мақола

Россияда юрист ва тадбиркор Ботиржон Шермуҳаммад номидан фирибгарлик қилинмоқда.

Migrant.mobi ахборот портали ҳамда унинг асосчиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммад номидан хориждаги MДҲ фуқароларига моддий ёрдам пули берилиши ҳақида migrant.uz  номли сохта телеграм канали очилиб, фирибгарлик ҳолатлари юзага келаётганини маълум қиламиз.

Ушбу канал соҳиблари “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга 7120 рубль бир марталик моддий ёрдам пули картангизга ўтказиб берилади!” – дея одамларни ўзига жалб қилишмоқда.

Фирибгарлар бундай хабарга чув тушган фуқаролардан, паспорт, Ботиржон Шермуҳаммад номига ёзилган аризани тўлдиришларини сўрашади. Улар айтган барча кўрсатмаларни қилганингиздан сўнг Билайн мобил (64 488 56 31) рақамига 634 рубль ўтказишингиз кераклиги айтилади. Мана шу ерда уларнинг фирибгар эканлигини билишингиз мумкин. Негаки, бир марталик ёрдам пулини олиш учун сиздан ҳеч қандай қўшимча пул талаб қилинмайди. Шу ўринда, таъкидлаш керак, телефон рақами ўзгариши ҳам мумкин.

Migrant.mobi Россиядаги ватандошлар ва ўз ўқувчиларига мурожаат қилиб, мусофирларнинг пулларини ўз ҳамёнларига ураётган одамлардан ғаразгўйлардан эҳтиёт бўлишга чақириб қолади. Чунки, сохта каналга ишониб, пулларини ўтказиб қўйган ватандошлар биз билан боғланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фирибгарикка учраган фуқароларимиз тегишли идораларга мурожаат қилишлари мумкин. Улар ўтказиб қўйган маблағлари учун migrant.mobi ахборот портали жавоб бермайди.

Энг сўнгги янгиликларни бизнинг телеграмдаги расмий саҳифамиз migrant.mobi орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Навигация