Мақола

Россия Хавфсизлик кенгаши экспертлари муҳожирлар учун бепул рус тили курсларини ташкил этишни таклиф қилди.

Мигрантларнинг Россия жамиятига тезроқ қўшилиб кетиши учун рус тилини билиш ва ундан фойдаланиш асосий алоқа воситаси сифатида зарур экан.

Шундай хулоса билан таклифни Россия Хавфсизлик Кенгаши экспертлари беришган.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши экспертлари рус тилини ўрганиши учун мигрантларга бепул курслар ташкил этиш зарурлигини муҳокама қилишган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби ёрдамчиси Алексей Павлов кафедра қошидаги илмий кенгаш йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.

“Россияга миграция масаласи муҳокама қилинар экан, муҳожирлар учун рус тилини бепул ўргатувчи курсларни ташкил этиш зарурлиги ҳақида гапирилди. Мезбон саналувчи маҳаллий аҳоли билан асосий алоқа воситаси сифатида мамлакат тилини билиш ва ундан фойдаланиш муҳожирларнинг муваффақиятли интеграциялашувининг зарурий шартларидан биридир,» дея таъкидлаб ўтган Алексей Павлов.

Учрашув душанба куни бўлиб ўтди. Унга Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев раислик қилди.

Навигация