Мақола

Валентина Чупик саволга жавоб берди. 

Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси Валентина Чупик қирғизистонлик бир фуқаро миграция марказида тиббий кўрикдан ўтмаса, нима бўлади, деган савол билан мурожаат қилганини билдирди ва ушбу саволга жавоб берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Россияга келган мигрант тиббий кўрикдан ўтмаса ва таҳлилларни топширмаса, уни нима кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Чупикнинг сўзларига кўра, бундай вазиятда қирғизистонлик мигрантнинг Россияда бўлиб туриш муддати қисқартирилади ва рўйхатдан ўтиши (регистрация) бекор қилинади.

“Бундан ташқари, ишлаш мақсадида келган мигрант 30 кун ичида Россияни тарк этмаса, мамлакатда регистрациясиз бўлиб туриш муддати ўтиб кетганлиги сабабли унга 3 йилга Россияга кириш тақиқланади. Агар 180 кун ичида мамлакатдан чиқиб кетмаса, тақиқ муддати 5 йилга узайтирилади. 270 кун муддатда чиқиб кетмаганларга мамлакатни тарк этган кундан бошлаб 10 йиллик тақиқ қўйилади”, – деб изоҳ берди Чупик.

Таъкидланишича, қонун бузилишини аниқлаш учун мигрантнинг полицияга дуч келиши шарт эмас.

“Бундай вазиятда мигрантнинг рўйхатдан ўтган манзилига мамлакатда туриш муддатини қисқартирилиши тўғрисида почта орқали буюртма хат юборилади” – деб хулоса қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.

Навигация