Мақола

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати йўловчиларни Беларус ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Арманистон) ҳудудига йўловчилар қўл юки ичида фитосанитария сертификатисиз олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида маълумот берди.

Олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар қуйидагилар:

— маданий ва ёввоий ўсимликлар уруғлари;

— картошка ва унинг уруғлари;

— экиладиган мевалар, декоратив, дарахт ва буталар, гул ва бошқа ўсимликлар, тувак ўсимликлар, мевали бута;

— ўсимликлар ва уларнинг қисмлари (қаламчалар, илдизлар, илдизпоялар, пиёзбоши);

— тирик ҳашаротлар, шунингдек омбурлар, нематодлар, ва бошқа зарарли организмлар;

— қўзиқоринлар, бактериялар, ўсимликлар касаллигини қўзғатувчи вируслар;

— ҳашаротлар тўплами, турли ўсимликлар гербарийлари ва уруғлари;

— учтадан ортиқ кесилган гуллар гулдастаси;

— умумий оғирлиги 5 кг ортиқ бўлмаган фитосанитария хавфи юқори бўлган ўсимликлар маҳсулотлари (мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар, қуруқ мевалар, ун, ёрмалар ва бошқалар).

Ушбу тақиқланган барча маҳсулотлар ЕИИ ҳудудига олиб кирилган тақдирда белгиланган тартибда олиб қўйилиб, йўқ қилинади.

Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий компанияси йўловчилардан ушбу қоидаларга қатъий амал қилишлари сўради.

Манба: sputniknews-uz.com

Фото: © Sputnik/Виктор Толочко

Навигация