Мақола

1 майдан бошлаб Қирғизистонга киришда ПЦР тест ва эмланганлик сертификати талаб этилмайди.

Бу қарор Қирғизистон фуқаролари ва хорижлик ташриф буюрувчиларга тааллуқли.

“АКИpress”нинг хабар беришича, CОВИД-19 оператив штабининг йиғилиши якунлари бўйича Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли идораларига 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб салбий натижали ПЦР тести ёки коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати бўйича мажбурий талабни бекор қилиш топшириғи берилган.

Эндиликда назорат-ўтказиш пунктларида мамлакат фуқаролари, шу билан бирга мамлакатга ташриф буюрувчи чет эллик шахслардан ушбу икки турдаги ҳужжат талаб этилмайди.

Эслатиб ўтиш керакки, ПЦР тест ва эмланганлик сертификатини талаб қилиш бекор қилинганига қарамай, мамлакат фуқаролари орасида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича компаниялар давом этади ва эмлаш қамрови кенгайтирилади.

Навигация