Мақола

“Газпромбанк” Ўзбекистоннинг йирик банки “Ипотека-банк” билан ҳамкорликда Россия банкларининг исталган карталаридан UzCard ва Humo тўлов тизимлари карталарига комиссиясиз пул ўтказиш хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда Газпромбанк хабарида айтилади.

Ўзбекистондаги исталган банкнинг UzCard ва Humo карталарига бир лаҳзада пул ўтказишни Газпромбанк веб-сайтига кириб амалга ошириш мумкин. Бунинг  учун фақатгина пул олувчининг карта рақами киритилса кифоя қилади.

Юборувчи шу заҳоти  ўзбек сўмидаги ўтказма суммасини кўриши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари Россиядан ўз мамлакатларига пул маблағларини ўтказишда #РодныеБлизко картасини расмийлаштириб олишса, пул ўтказиш пайтида имтиёзли конвертация курсидан фойдаланишлари мумкин.

Худди шу карта билан Россия бўйлаб комиссиясиз пул ўтказмалари ҳам амалга оширилади. Яъни, Газпромбанк карталарига чекловсиз ва бошқа Россия банкларининг карталарига телефон рақами бўйича бир ойга 100 минг рублгача тезкор тўлов тизими орқали пул ўтказиш мумкин.

#РодныеБлизко карта эгалари мобил алоқа учун 70% гача чегирма олишлари ҳам мумкин бўлади. Бунинг учун сиз ГПБ Мобайл СИМ-картасини олиш учун ариза топширишингиз, «Быть вместе» дастурига аъзо бўлишингиз ва харидларни карта орқали тўлашингиз керак бўлади. Бундан ташқари, карта билан тўлашда, сизга ҳамкорлардан 30% гача нақд пул олиш имкониятини беради.

Мижоз бир неча кун ичида бериладиган ўз номига карта очтириши ёки мижозга дарҳол бериладиган эгасини номи кўрсатилмайдиган  картани очтириши мумкин. Ўз номига очтирилган картани Газпромбанкнинг исталган офисида олиш мумкин, эгасини номи кўрсатилмаган тезкор картани эса фақат «ФудСити» офисида олиш мумкин ( Москва шаҳри, Сосенское посёлкаси, Калужское шоссе, 22-километр, 10. Оптово-продовольственный центр, ТК FOOD City, этаж 1, павильон А2-083-087)

#РодныеБлизко картасини  олиш ва унга хизмат кўрсатиш қўшимча шартларсиз бепул амалга оширилади.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун бундай картанинг жорий этилиши “Газпромбанк”га ушбу мамлакат мижозлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, уларнинг хорижга пул ўтказмаларини соддалаштириш ва қулай масофавий банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш имконини беради. Яқин келажакда МДҲнинг бошқа мамлакатларига пул ўтказмалари географиясини кенгайтириш режалаштирилган.

Ўзбекистонга пул ўтказмасини амалга ошириш учун ушбу ҳаволани босинг ва веб-сайтдаги #РодныеБлизко  картасидаги шартлар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Навигация