Туркум: Меҳнат

Илк бизнесини бир қоп гуруч билан бошлаган қирғизистонлик мигрант ҳикояси

У қандай қилиб Россиядан ғайриоддий тадбиркорлик турини юртига олиб кирди? Эрнист Саъдиев Россияда ишлаб топган пуллари эвазига Қирғизистонда биринчилардан бўлиб ҳайдовчилар ўзлари машина ювишлари мумкин бўлган автомобил ювиш шохобчаларини очди. Энди у бизнесини кенгайтириб, одамларга пул тежаш учун ёрдам бермоқда. Ҳозирда қирғизистонлик ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган автомобил ювиш шохобчаларининг бутун...

Кореяда ишлаш учун имтиҳон куни эълон қилинди

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 1 июнь куни бошланиши режалаштирилган. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2022 йил 28 апрель куни онлайн тарзда labormigration.uz сайти орқали амалга...

Германияда ишлашни истовчилар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда мавсумий (бир йиллик) ишлаш имкониятини таклиф қилади. Бўш иш ўринлари мавжуд бўлган соҳалар: Меҳмонхонада ёрдамчи; Ресторан хизматчиси; Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.  Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади. Ойлик маоши – 1800(Қарийб 22 млн. сўмдан)-2400(29 млн. сўмгача) евро (brutto).  Ишчиларга ўз танловларига...

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега бунча қиммат? (видео)

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Россия ҳудудларида қайси касблар мигрантлар учун “ёпиқ”?

Сўнгги вақтларда Россиянинг кўплаб ҳудудларида чет эллик мигрантларнинг муайян соҳа ва йўналишларда ишлашига тақиқлар жорий этилмоқда. Ана шундай чекловларнинг энг сўнггиси Сахалинда эълон қилинди. Sputnik Россияда чет эл фуқаролари ишлаши тақиқланган соҳалар тўғрисида маълум қилди. Сахалин вилояти Сахалин ҳукумати 2018 йилдан бошлаб мигрантларга қўриқлаш агентликлари ва автотураргоҳларда ишлашни тақиқлади....

Ўзбекистонда хусусий компаниялар мигрантларни чет элга ишга жўнатиш ҳуқуқига эга бўлади

Ўзбекистон хусусий рекрутинг компанияларга мигрантларни хорижга ишлашга жўнатиш бўйича ҳуқуқ беришни мўлжалламоқда, дея хабар қилди Sputnik. Айни пайтда фуқароларни хорижга ишлашга жўнатиш билан фақатгина Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тузилмаси – Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шуғулланиши мумкин. Бироқ мазкур бозорда Ўзбекистон фуқароларини хорижда, энг аввало АҚШ,...

Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича битим кучга кирди

21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Мазкур битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни...

Мардикор бозорларини йўқ қилиш мумкинми: Исроил тажрибаси

«ХХI асрга келиб ҳам ноқонуний меҳнат бозорлари тугатилмаган. Бу бозорларнинг пайдо бўлиши узоқ тарихга бориб тақалади ва мақсади – ишчи кучини арзон ёки текинга эксплуатация қилиш. Ноқонуний меҳнат бозорларини географик жиҳатдан икки турга бўлиш мумкин: ташқи ва маҳаллий меҳнат бозорлари», деб ёзади Мирзо Субҳонов ўз блогида. Ташқи бозорларга мигрантларимиз...

Иш жойида толиқмаслик учун самарали танаффуснинг 7 усули

Иш жойингизда тушлик ёки шунчаки танаффусдан кейин ҳам ўзингизни чарчаган ва бесамар ҳис қилсангиз, билингки, вақтдан нотўғри фойдалангансиз. «Лайфхакер» иш вақтидаги танаффусларни фойдали томонга йўналтириш борасидаги тавсиялари билан бўлишди. Ҳар 52 дақиқада танаффус қилинг Биз кўпинча ишчанлигимизни сусайтирувчи одатларимиз билан курашишга мажбур бўламиз. Масалан, кўпинча ишлаш ўрнига ижтимоий тармоқларни...

Навигация