Мақола

Паспортнинг тайёрланиш ҳолатини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди.

Ўзбекистон ёки жорижий мамлакат ҳудудида Ўзбекистон фуқаролик паспортини олиш учун ариза топширганлар  ҳужжатлари тайёр бўлганини онлайн текширишлари мумкин. Паспорт тайёр бўлган ёки бўлмаганини аниқлаш имкониятини берувчи махсус интерфаол хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу хизмат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан жорий қилинган. Эндиликда dpm.uz электрон саҳифаси орқали биометрик ҳужжатнинг тайёр бўлганлик даражаси ва электрон буюртманинг қандай босқичда экани ҳақидаги батафсил маълумотларни олиш мумкин.

Бунинг учун сиз:

  1. Биринчи бўлиб юқоридаги ҳавола орқали Давлат персоналлаштириш марказининг расмий сайтига ўтасиз

2. Сайтга киргач “Интерфаол хизматлар” бўлимидан “Электрон талабнома ҳолати”ни танлайсиз.

Сўнг қуйидаги саҳифа пайдо бўлади:

Сўнгра “Elektron talabnomaning GUID ni kiriting” деб ёзилган қисмга сизга  “паспортстол”да берилган 32 хонали шахсий идентификация ракамини киритасиз ва паспортингиз ҳозир қайси босқичда эканини текширасиз.

Навигация