Мақола

Читат на руском языке

Migrant портали жамоаси охирги 5 йилда қанча Ўзбекистон фуқаролари Россияда меҳнат қилаётгалиги ва улардан нечтаси Россия Федерацияси фуқаролигини олганини таҳлил қилиб кўрди.

2022 йилнинг биринчи ярмида, яъни январдан июнгача Россия Федерацияси фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 13 099 кишини ташкил қилади. Бу эса ҳар куни 70 га яқин Ўзбекистондан борганлар Россия фуқаролигини олаётганини англатади.

Фуқароликни олган юртдошларимиз ҳақида охирги 4 йилдаги кўрсаткичлар эса қуйидагича:

– 2021 йилда – 31 867;
– 2020 йилда – 23 131;
– 2019 йилда – 19 388;
– 2018 йил – 21 067 нафар ўзбекистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг биринчи ярмида, 7 826 нафар ўзбекистонлик “РВП” олган. Ундан аввалги йилларда:

— 2021 йилда – 14 693;
— 2020 йилда – 4 624;
— 2019 йилда – 25 022;
— 2018 йилда – 27 768 нафар ўзбекистонлик “РВП” олган.

2022 йилнинг биринчи ярмида, 11 573 киши “ВНЖ” олган. Охирги 4 йилда эса:

— 2021 йилда – 23 817;
— 2020 йилда – 24 055;
— 2019 йилда – 20 888;
— 2018 йилда – 21 488 нафар ўзбекистонлик “ВНЖ” олган эди.

2022 йилнинг биринчи ярмида, ишлаш учун 622 005 фуқаро патент олган. Охирги 4 йилда эса:

— 2021 йилда – 1 316 569;
— 2020 йил – 662 300;
— 2019 йил – 1 032 000;
— 2018 йил – 1 009 000 нафар.

Россия ИИВнинг маълумотларида қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида 3 110 049 нафар Ўзбекистон фуқароси Россиянинг миграция рўйхатига киритилган. Шулардан 2 915 398 киши ишлаш мақсадида Россияда юришибди.

— 2021 йилда Россия 4 961 301 Ўзбекистон фуқароси бўлган муҳожирни рўйхатига олган. Улардан 4 519 618 нафари ишлаш мақсадида у ерга боришган.

— 2020 йилда 3 461 374 Ўзбекистон фуқароси Россияда рўйхатдан ўтган бўлса, шулардан 1 011 028 нафари ишлаш мақсадида у ерга борган.

— 2019 йилда 4 805 694 нафар фуқаро Россияда рўйхатдан ўтган, шулардан 2 107 302 нафар фуқаро ишлаш мақсадида Россияга борган эди.

— 2018 йилда Россияда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари сони 4 499 127 нафарни ташкил қилган. Шулардан 2 077 407 нафари ишлаш мақсадида борган.
Россияга ишлаш мақсадида бораётган юртдошларимиз сони йилдан йилга юқорига қараб ўсаётганини кўришимиз мумкин. У ерда ноқонуний юрган мигрантлар сонини ҳам ҳисобласак, Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатдан РФ га борган фуқароларни анча ортда қолдирса керак.


Widget not in any sidebars

Навигация