Мақола

Москвада меҳнат мигрантлари қонуний йўл билан патент олиш ва ишга киришга кўпроқ ҳаракат қилишмоқда, дея хабар қилди Sputnik. Бу ҳолатлар Сахарово қишлоғидаги кўп тармоқли миграция маркази жорий йил 9 ойида амалга оширилган ҳисоботида қайд этилган.

2017 йил январь-сентябрь ойларида кўп тармоқли миграция маркази 323 минг дона патент берилган. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз кўпдир. Патент учун тўловлар миқдори 2016 йил 9 ойидаги кўрсаткич билан солиштирилганда 9 фоизга ортган ва 11,3 млрд рублни ташкил қилди.

«Пойтахтда ноқонуний меҳнат мигрантлари сони қисқармоқда. Патент расмийлаштиришнинг ниҳоятда оддий ва шаффоф тартиби ўртадаги воситачиларни тўлиқ йўқотди ва ҳорижий фуқароларнинг қонуний фаолият юритишга бош омил бўлди. Шаҳар маъмурияти томонидан бўлғуси мигрантларга Москвада қонуний равишда ишга жойлашиш афзалликлари тўғрисида фаол равишда тарғибот қилинади. Бу ўз навбатида шаҳарда ноқонуний ишлаган фуқароларни қонуний ишлашга ёрдам бермоқда», — деб таъкидлади кўп тармоқли миграция маркази бош директори Николай Федосеев.

 

Навигация