Мақола

3 ноябрда онасидан тортиб олинган Рухшона 28 декабрь куни оиласига қайтарилди. Бу ҳақда «ЛексМобайл» юридик фирмаси раҳбари Ботиржон Шерматов ўз Facebook саҳифасида хабар қилди.
«3 ноябрда онасидан тортиб олинган Рухшона бугун кайтариб берилди. Экспертиза натижасига кўра онаси томонидан гуёки тан жароҳати етказилган деган иддао исботланмади», – деб ёзади юрист.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Россиянинг Москва вилоятида вақтинча истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон фуқароси Феруза Ўткированинг 6 ёшли қизи Рухшона РФ Ички ишлар вазирлиги Москва вилояти Клин тумани бўлими вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлими ходимлари томонидан тортиб олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Гарчи РФ Оила кодексининг 77-моддасида кўрсатилганидек, ҳомийлик ва васийлик органлари болани ота-онасидан дарҳол тортиб олиш ҳуқуқини юзага чиқарадиган, боланинг ҳаёти ёки саломатлигига ҳеч қандай таҳдид юзага келмаган бўлса ҳам қизалоқ узоқ вақт мобайнида оиласига қайтариб берилмади.
Рухшона ўтган вақт ичида Клиндаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган «Согласие» ижтимоий-реабилитация мараказида ушлаб турилди. Онасининг айтишича, ушбу марказ ходимлари бир неча бор уни ҳақорат қилишган ва таҳқирлашган, вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими ходими эса унга фарзандини яқин орада қайтариб қўлига ололмаслигини айтиб, таҳдид қилган.

Ўзбек она: "Қайтиб Россияга қадам босмайман!"

Видеони улашинг: 3 ноябрь куни Москва вилоятида полиция ходимлари томонидан олиб кетилган 6 ёшли Рухшона Ўткирова оиласига бағрига қайтди. У қарийб 2 ой мобайнида Клин шаҳридаги "Согласие" реабилитация марказида сақланди.

Опубликовано BBC Uzbek 28 декабря 2017 г.


Widget not in any sidebars

Навигация