Мақола

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган “китайский” деб номланган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди.

Veved.ru нашрининг хабар беришича, етти киши полиция бўлинмасига олиб кетилган. Қайд этилишича, ҳодиса автотураргоҳдаги жой туфайли юз берган. Эркакларни ажратишга уринган аёллардан бири қўлидан пичоқ билан берилган зарба туфайли жароҳат олган.

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари можарода иштирок этган шахсларни сўроқ қилишмоқда, бошланган текширув якунлари бўйича тегишли процессуал қарор қабул қилинади.


Widget not in any sidebars

Навигация