Арҳив: January 2022

Москвада мигрантлар тиббий кўрикдан ўтадиган муассасалар рўйхати

Тиббиёт муассасалари рўйхатини Россия пойтахти раҳбари Сергей Собянин томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб Москвада мигрантлар кўрикдан ўтишлари мумкин бўлган тиббий муассасалар сони кўпайтирилди. Бундан буёғига Москва шаҳри мэри Сергей Собянин фармойишига кўра, катта ёшли мигрантлар бир қатор болалар поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин бўлади. Ташриф буюрувчиларга эндиликда...

Олти миллионлик «бўлмағур лойиҳа». Санкт-Петербургда мигрантлар учун стол ўйини  яратилади

Бундан ташқари, мигрантлар учун викторина билан онлайн тренинг ташкил этилади. Санкт-Петербургда мигрантларга қонунга риоя этган ҳолда Россияда ишлашга мослашиш учуна ёрдам берадиган стол ўйини ва викторина ишлаб чиқишмоқчи. Бу шаҳарнинг «ПСП-Фонд» амалга оширишни ўз зиммасига олган, мигрантлар учун катта онлайн тренингнинг фақатгина бир қисми холос. Қизиқарли лойиҳани ишлаб чиқиш...

COVID-сертификатини мигрантлар энди ярим йилгача олса бўлади

Эндиликда мигрантлар Россияда олти ойгача бўлган муддатга COVID-сертификат олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун антителага анализ топширган бўлиш керак. Россиядан ташқарида аввал коронавирус билан касалланган ёки чет эл вакцинаси билан эмланган мигрантларда антитела бор бўлса COVID-сертификат олишлари мумкин бўлиши ҳақида Россия ҳукумати бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди. Унинг...

Хушхабар: энди дипломатик ваколатхоналар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирса бўлади

Бу хушхабар фақат Қирғизистон Республикасининг миграцияда юрган фуқароларига таалуқли. 2022 йилнинг  17 январидан бошлаб хорижда бўлиб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон Республикасининг барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали Қирғизистон Республикасининг миллий ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришлари мумкин бўлади. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш...

Меҳнат мигрантларини диний оқимга мансубликда гумонлаб  текшириш учун баҳона топилди

Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар сабабли, КХШТ аъзо давлатларнинг раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Фавқулодда ўтказилган видеоконференцияда Тожикистон президенти Имомали Рахмон меҳнат мигрантлари “исламистлар” таъсирига тушиб қолаётганлиги ҳақида баёнот берди. Шу баёноти орқали муҳожирликда меҳнат қилиб юрган мигрантларни диний оқимга мансубликда гумонлаб текшириш учун баҳона топилишига замин яратиб...

Россияда мигрантларга ёрдам берадиган янги портал ишга тушди

Россияда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини қулай интеграциялашуви учун “адаптациямигрантов.рф» янги ахборот портали ишга тушди. Россияда мигрантларнинг яхши мослашиб кетишлари учун янги ахборот портали ишга тушди, деб хабар берди ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати. Бу портал Россия Федерацияси ҳудудларига ишлаш учун келган хорижий фуқароларнинг руслар жамиятига қўшилиб кетишига кўмак бериш...

Ўзбекистон Россияда очадиган консулхоналар мигрантларга нима беради?

Ўзбекистон Россиянинг бешта шаҳрида консулхоналар очмоқчи. Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача Россиянинг яна бешта шаҳрида Бош консуллик муассасаларини очишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, консулхоналар Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининград ва Нижний Новгород шаҳарларида очилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги фармони лойиҳасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Шунингдек,...

Патент тўлаш учун реквизитларда КБК ўзгарди

2022 йилда 1 январдан бошлаб патент учун тўлов қилинадиган реквизитлар ўзгарганлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Россия Молия вазирлигининг 2021 йил 8 июндаги 75н-сонли буйруғига асосан 01.01.2022 йилдан бошлаб, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари патент учун қуйидаги ўрнатилган код орқали тўлов қилишлари керак бўлади: 000 1 01 02040 01 0000...

Мигрантларга Россияда ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Россияда ишлаётган айрим меҳнат муҳожирлари маълум шартлар билан Россияси ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам пулини олишлари мумкин. Bankiros.ru маълумотларига кўра, Россия Федерациясида ишлаётган ҳамма мигрантларга ҳам ижтимоий ёрдам берилавермайди. Ижтимоий нафақа пулини олишнинг бир неча шартлари бор. Бу шартлар 2002 йил 25 июлдаги 115-ФЗ-сонли қонунда кўрсатилган. Қонунга кўра, мигрантга...

Навигация