Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 21 кишигача ошди

Россиянинг Владимир вилоятида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус ва поезд иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафаргача ошди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Улардан 3 нафарини болалар ташкил қилмоқда. Ҳаммаси бўлиб автобусда ҳайдовчи билан бирга 58 киши бўлган. Бундан аввалги хабарларда ЙТҲ оқибатида 17 киши...