Колпинодаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилди. Жасадлар Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга олиб...