Мақола

 

Санкт-Петербургнинг Колпина туманида йўлак плиталари ишлаб чиқарувчи бинода рўй берган ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди РИА Новости ҳудуд шошилинч хизматларидаги ахборот манбасига таянган ҳолда.

“Ёнғин чиққан ангар конструкцияларини ажратиб олишда етти нафар ҳалок бўлган киши жасади аниқланди”, — деди агентлик суҳбатдоши.

Манбанинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин 600 квадрат метр майдонни қуршаб олган. Фавқулодда ҳолат тафсилотлари ва ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилмоқда.

Навигация