Мақола

19231705-417434-6061Reuters агентлигининг хабар қилишича, Япония ҳукумати 2016 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида бутун дунёдаги қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,8 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ БМТ Бош ассамблеяси саммитидаги чиқишида баёнот берган.

Бош вазир берган маълумотга кўра, мазкур гуманитар ёрдам қочқинлар ва муҳожирлар сингари қабул қилувчи давлат ва ташкилотларга ҳам ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Синдзо Абэ Япония миграция масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Япония БМТ Бош ассамблеясида Сурия ва Ироқдаги қочқинларга ҳамда Яқин шарқ ва Африкада тинчликни мустаҳкамлаш ишлари учун 1,6 млрд доллар ажратишини маълум қилганди.
Бундан аввалроқ эса, АҚШ Ироққа 181 млн доллар гуманитар ёрдам бериши маълум бўлганди.

Навигация