Мақола

2 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Ушбу фармон имзолангунга қадар узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан доллар сотиш ва сотиб олиш, турли маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар учун долларда ҳисоб-китоб қилишда турли қийинчиликларни пайдо қилиб келаётган эди.

Эндиликда:

  • юридик шахслар ўз маблағларини турли мақсадларда чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкин;
  • оддий фуқаролар долларларини банкларда сўмга алмаштириш, сўмларини эса халқаро пластик картага долларда тушириб, чет элда чекловларсиз фойдаланишлари мумкин;
  • импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар банкдаги ҳисоб рақамларидаги сўмни халқаро пластик карталарга чекловларсиз долларга алмаштиришлари мумкин;
  • пул алмаштириш шохобчаларида фуқаролар 15 миллион сўмгача қийматдаги (1875 доллар) долларни алмаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди;
  • байрам ва дам олиш кунларида валюта айирбошлаш шохобчалари учун узайтирилган иш тартиби жорий қилинди.

Фармон билан товарлар (иш, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби барча экспортчи ташкилотлар учун бутунлай бекор қилинди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”, GM Uzbekistan, мобиль операторлар ва интернет провайдерлари ва бошқа компаниялар ўз маҳсулот ва хизматлари учун ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисида хабар берди.

Марказий банк 5 сентябрдан долларнинг сўмга нисбатан курсини 8100 сўм қилиб белгилади. Энди аввалгидек Марказий банк ҳар душанбада ўтган ҳафтада валюта биржаларида қайд этилган ўртача курслар асосида курсни белгилайди. Ушбу курс Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланилади.

Навигация