" />
" />

Мақола

Владивостокдаги Лазурная кўрфазида жойлашган кафеларнинг бирида ўзбекистонлик икки нафар мигрант жасадлари аниқланган. Бу ҳақда Deita.ru портали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, эркакларнинг таналари подсобкадан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция айни вақтда ҳалок бўлган эркакларнинг шахсини аниқлаган. Улар 40 ва 54 ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Шу вақтга қадар олинган маълумотларга кўра, икки эркакнинг бевақт ўлимига кичик печкадан чиққан газ ҳиди сабаб бўлган.

Айни вақтда фожиа юзасидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса қай ҳолатда юз бергани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан аниқланмоқда.

Манба: Sputnik

 

Навигация