Мақола

b6c1cbfc9dabcf58161cc8d25ff8Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Norma.uz.
Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига барча тоифадаги шахслар томонидан нақд хорижий валюта олиб кирилишига чеклов йўқ, бунинг учун фақат ёзма декларация тўлдирилади. 5 минг АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидаги бошқа хорижий валюта мажбурий тариқада божхона декларацияси билан ўтказилади. Ушбу суммадан юқори валютани олиб кириш учун эса божхона идоралари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома тақдим этилгач рухсат берилади.
Киритилган ўзгаришлар туфайли мазкур чеклов ва ТС-28 шакли бекор қилинади. Яъни, Ўзбекистонга хорижий валютани олиб киришда декларация тўлдириш тартиби сақлаб қолинади, лекин ТС-28 шакли тақдим этилмайди. Ушбу ўзгаришлар хорижий валютанинг мамлакатдан олиб чиқилишига ҳам тааллуқли.

Навигация