" />
" />

Мақола

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса, 45 фоиз чегирмага эга бўлади. Йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма олади.

Шунингдек, йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма тақдим этилади. Плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилган йўловчилар 35 фоиз чегирмага эга бўладилар.

Аксинча, чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 кун олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилган йўловчига эса 5 фоиз устама қўшилиши белгиланган.

Қайд этиш керак, мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, гуруҳ бўлиб йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Манба: xabar.uz

Навигация