Мақола

Россия бозорига GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Ravon автомобилларини тақдим этувчи «Равон Моторс Рус» компанияси Россия миллий футбол термасининг расмий ҳомийсига айланди.

Компания сайтида хабар қилинишича, ҳамкорлик октябрда Россия термасининг Жанубий Корея ва Эрон билан 7 ва 10 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган икки учрашувдан бошланади. Келгусида Ravon терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатида қўллаб-қувватлайди.

«Ушбу ҳамкорлик Ravon русуми ишқибозлари доирасини кенгайтириш ҳамда брендга ёшлар, спортсевар ва жўшқин инсонлар қизиқишини янада оширишига ишонамиз», — деди «Равон Моторс Рус» бош директори Шароф Ашуров.

Ҳамкорлик дастуридан Россияда футболни қўллаб-қувватлашга қаратилган спорт тадбирларини амалга ошириш, болалар учун таниқли футболчилар иштирокида мастер-класслар ўтказиш ва бошқа лойиҳалар ўрин олган.

Манба: Газета.uz

Навигация