" />
" />

Мақола

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди.

Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Сессия ишида мамлакат номидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Низомов иштирок этди.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат ҳисобланади ва у МХТга минтақадан қўшилган сўнгги давлатдир.

«Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз одам савдосидан жабрланган шахслар ҳамда ёрдамга муҳтож мигрантларга ёрдам бериш асносида, 2003-йилда бошланган. 2015-йилдан бери ҳамкорлигимиз жадал суръатларда ривожланиб борди, натижада шу кунга қадар иккита қўшма иш режалари бажарилди ва бу йил 2018-2019-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик йўл харитаси Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланди», дейди МХТнинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори, Миссия раҳбари Деян Кесерович.

Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадошдир. Деярли 33 миллион аҳолига эга ушбу мамлакат минтақадаги аҳолиси энг кўп мамлакат бўлиши баробарида, мигрантлар келиб чиқиш сони бўйича ҳам етакчидир. Эндиликда чегараларнинг очилиши муносабати билан у қўшни мамлакатлардан келаётган мигрантлар учун транзит ҳудудга ҳам айланиб бормоқда. Мамлакат иқтисодиётининг юқори кўрсаткичларда ўсиб бориши натижасида Ўзбекистон мигрантлар келадиган давлатга ҳам айланиши мумкин.

Навигация