Ўзбекистонда 2019 йилдан овир бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун янги паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб чиқиш стикерлари бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.