Мақола

434 Қўлга олинганларнинг барчаси – Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг айримлари турли қонунбузарликларга кўра судланишган. Уч нафар гумондорга нисбатан экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ва полиция ходимлари Москва марказида ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланиб келаётган ҳудудлараро гуруҳларнинг ўн нафар фаол аъзосини қўлга олди, – дея хабар берди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк ТАСС га.

Ҳудудлараро гуруҳлар пойтахт, ҳамда Смоленск ва Брянск областлари ҳудудларида ноқонуний миграцияни ташкил қилиш йўналишига ихтисослашиб фаолият олиб боришган, – дейди расмий вакил. – Тинтув вақтида МДҲ ва РФ паспортлари, тиббий дафтарча, миграция картаси варақалари, чет эл фуқароларига вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи хужжатлар, кредит карталари, пистолет қолипи ва учта пичоқ топилиб, тортиб олинди».

Мазкур далиллар асосида РФ Жиноят Кодексининг 322-моддаси («РФ давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш») ва 327-модда (Сохта хужжатлар, варақалар тайёрлашга оид) ларига асосан жиноий иш қўзғатилди. Шунингдек, полиция сохта хужжатлар тайёрлиш билан шуғулланган бу гуруҳнинг бошқа аъзоларининг шахсларини аниқлаш ва қўлга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Навигация