Мақола

Москва Кўптармоқли миграция маркази меҳнат мигрантларини муҳим маълумотлардан бохабар этиш ҳудудларини кенгайтириб бормоқда.

%d0%b1%d1%83%d0%ba%d0%bb%d0%b5%d1%82Эндиликда Ўзбекистон ва Тожикистондан Москвага қатновчи Россиянинг икки авиакомпанияси рейсларида меҳнат мигрантлари учун Москвада қонуний ишга жойлашиш тартиблари ҳақидаги эслатма варақалар тарқатилади, дея маълумот берди Москва ММЦ матбуот хизмати.

Мазкур суратли қўлланма-варақалар  ўзбек ва тожик тилларида бўлиб, Москвага иш излаб йўлга чиққан қўшни давлатларнинг йўловчи фуқароларига тақдим этилади. Қўлланмаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи меҳнат патентини Москва Кўптармоқли миграция марказидан олиш тартиблари тўғрисида керакли маълумотлар берилган.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 10 та шаҳридан Москвага учувчи рейсларда ҳар ойда 35 мингдан зиёд қўлланмалар тарқатилади. Мазкур авиакомпанияларнинг йўловчи ташиш оқими  йилига ярим миллиондан ошиқ кишини ташкил этади.

ММЦ бош директори Николай Федосеевнинг сўзларига кўра, мигрантлар Москвага етиб келгунларига қадар меҳнат патентини расмийлаштириш жараёни билан танишиш ва унга тайёрланиш имкониятини беради.

«Маълумотларнинг биринчи қўлдан олиниши мигрантлар учун Москвада ўрнатилган қонуний тартибдаги патент расмийлаштириш борасида ўз хизматларини таклиф этаётган ўртакаш-даллоллар қўлига тушиб қолмасликларида ёрдам беради», – таъкидлади Николай Федосеев.

Навигация