Мақола

Айни дамда GM-Uzbekistan компанияси вакиллари General Motors билан Санкт-Петербургда Ravon автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда, дея хабар қилди Sputnik.

Ўзбекистон компаниясининг мақсади — General Motorsнинг Санкт-Петербургда консервация қилинган заводи қувватида фойдаланишдир. 2014 йилда фаолияти тўхтилган завод йилига 100 минг автомобиль ишлаб чиқариш имконига эга.

Эслатиб ўтамиз, Ravon R2 айни дамда Россияда А-класс автомобиллари орасида энг бозори чаққон машина. 2017 йилнинг 11 ойи давомида салкам 13 минг автомобил сотилган. Компания йил охирига қадар ушбу кўрсатгични 15 мингга еткизишни ваъда бермоқда.

Навигация