Мақола

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги вакилларининг Россия Федерациясига қилган расмий ташрифи якунланди

1478867353_d6645a38d1ca4626880fffd4cac0388fВакиллар 10 кунлик ташриф давомида Красноярск, Кемерово, Астрахан, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бўлишиб, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлашиш ҳудудини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний меҳнат миграцияси ва одам савдосига йўл қўйилмаслик чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Халқаро муносабатлар ва миграция сиёсати бўйича Санкт-Петербург қўмитаси кўмагида миллатлар уйида бўлиб ўтган учрашувда РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бошқармаси, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ташқи миграция агентлиги вакиллари ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси биринчи котиби А.Махкамов иштирок этди.

180784_1478867395Шунингдек, Халқаро муносабатлар ва миграция сиёсати бўйича Санкт-Петербург қўмитаси раҳбари О.Махно, миграция сиёсати, қонунчилиги ва ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш бўлими бошлиғи С.Домнинлар сўзга чиқиб чет эл фуқароларининг Санкт-Петербургда мослашиши борасида амалга оширалётган ишлари тўғрисида сўзлаб беришди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республкаси Меҳнат вазирлиги қошидаги ташқи миграция бўйича агентлик раҳбар ўринбосари  Х.Асомов агентликнинг Ўзбекистондан борган мигрантларни қабул қилган давлатлар билан ҳамкорликдаги ижобий тажрибалари ҳамда Россия ҳудудларида келгусида амалга оширилиши режалаштираётган ҳамкорликлар тўғрисида гапириб берди.

237598e661281243c30fa33b5610a4a4Нотиқ ўз сўзида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иш берувчиларни кузатиш, юртдошлар билан ахборот ишларини олиб бориш муҳимлигини таъкидлади.

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин, – дея эълон қилинди учрашув чоғида. Шунингдек, Россияда ишлаётган  ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин. Қатнашчилар бу фикрларни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Ушбу масалаларда ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилинишга келишиб олинди.

 

 

Навигация