Мақола

Ўзбекистон пойтахтини Фарғона водийси билан боғлаб турувчи Қамчиқ довонида биринчи қор ёғиб улгурди.

Sof.uz сайтининг хабар қилишича, 13 октябрь куни Қамчиқ довонида бўрон турди ва автомобильларга бироз қийинчилик тўғдирди. Қор билан қопланган довоннинг суратлари ижтимоий сайтларда ҳам чоп этилган.

“Қамчиқ довонида қор ёғди. Айни пайтда қўшнимиз Қозоғистоннинг Сайрамида ҳам қор ёғмоқда.” – деган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси, қор расмини эълон қилиб.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафта Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +2 +7 даражагача пасайган.

Навигация